ҚАДИМГИ ФАРҒОНАНИНГ ХИТОЙ МАНБАЛАРИДА ЁРИТИЛИШИ
Keywords:
Фарғон, Дайюан, Хитой манбалар, Буюк ипак йўли, “Ханьшу”Abstract
Қадимги Фарғонанинг бу давр тарихи ҳақида хитой манбалари алоҳида аҳамиятга эгадир. Қадимги Фарғонанинг ана шу давр тарихида, Хитой манбаларига кўра, Давон давлати бўлган.
Қадимги тарихни ўрганишда юнон, форсий, туркий ёзма манбалар билан бир қаторда Хитой манбаларининг тутган ўрни ҳам алоҳида диққатга сазовордир. Гарчанд, Хитой манбалари милоддан илгари ёзила бошлаган бўлсада, 5000 йиллик тарихни ўзида мужассамлаштирган. Бу манбалар йилларнинг аниқ кўрсатилиши, воқеаларнинг тадрижий ҳолда ёзилиши билан бошқа манбалардан устунликка эга. Шунингдек, мазкур манбаларда Хитой билан қўшни мамлакатимиз ва халқлар билан бўлган алоқалар натижасида Туркистон ва унинг халқлари тарихига оид бой маълумотлар ёзилган. Фарғона–Хитой муносабатларига доир маълумотлар ана шулар жумласидандир.