ПИР СИДДИҚ МАЖМУАСИ ВА УНИНГ ТАРИХИЙ АҲАМИЯТИ (МАРҒИЛОН ШАҲРИ)

Main Article Content

Расулов Маъмуржон Фозилжонович

Abstract

Қадимий шаҳарлари тарихини ўрганишда ёзма манбалар билан бир қаторда моддий манбалар, жумладан, меъморий ёдгорликларнинг аҳамияти ғоят каттадир. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 8208 та маданий мерос объектлари давлат муҳофазасига олинган бўлиб, шундан 2250 таси меъморчилик, 4748 таси археологик ёдгорликлар, 678 таси маҳобатли санъат (монументал) объектлари, 532 таси диққатга сазовор жойлардир[1]. Шунингдек, 4000 дан ортиқ моддий-маданий ёдгорликлар ЮНЕСКО рўйхатига киритилган. Жумладан, Фарғона вилоятида 376 та тарихий-меъморий, археологик, монументал ёдгорликлар маданий мерос сифатида рўйхатга олинган[2]. Марғилон шаҳридаги мавжуд 41 та моддий маданий мерос сифатида рўйхатга олинган объектлардан 33 таси меъморий ёдгорликлар, 1 таси монументал ёдгорлик, 7 та диққатга сазовор жой (Хўжа Маъоз ва Мўйи Муборак ёдгорлиги, Пури Сиддиқ, Киргилазиз, Хожа Фарсо, Бурхониддин Марғиноний ёдгорлиги, Саййид Абдуллахон ва Улуғ Мозор зиёратгоҳи)дир. Шундан 33 та меъморий ёдгорлик биноларидан 27 таси бугунги кунда давлат ва жамаоат ташкилотлари фаолият юритиб келмоқда[3].

Article Details

Section
Articles