ТУПРОҚҚА ИШЛОВ БЕРУВЧИ ИШЧИ ОРГАНЛАРНИНГ ИШЛОВ БЕРИШ ЧУҚУРЛИГИНИ БАРҚАРОРЛАШТИРИШ
Keywords:
Рама, корпус, таянч ғилдирак, осма, дала ғилдирак, тупроқ, лемех, отвал, стойкаAbstract
Бизга маълумки, жаҳонда тупроққа ишлов бериш жараёнларининг сифатли бажарилишини таъминлайдиган технологиялар ва уларни амалга оширадиган техник воситалар ишлаб чиқишга, уларнинг самарадорлигини оширишга йўналтирилган илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Ушбу йўналишда қишлоқ хўжалик машиналари иш органлари ресурсини ошириш қишлоқ хўжалик машинасозлигининг ечилиши лозим бўлган долзарб масалалардан ҳисобланади. Хусусан, иш органлар ишончлилигининг етарли эмаслиги уларни ишлатишдаги ва таъмирлашдаги харажатларни ортиб кетишига, тупроққа ишлов бериш машиналарининг агротехник ва энергетик кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатмоқда. Мақолада тупроққа ишлов беришдаги қишлоқ хўжалик машиналари ишчи органларини тупроққа ботиши билан боғлиқ равишда қишлоқ хўжалик экинлари сифати ва хосилдорлиги ортиши бўйича тахлиллар келтирилган.