ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ҲАРБИЙ СУДЛАРНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ ВА ҲОЗИРГИ КУНДАГИ ФАОЛИЯТИ

Authors

  • Ахмедов Бахриддин Самарқанд ҳарбий судининг раиси, тадқиқотчи

Keywords:

Ҳарбий суд, ҳуқуқий ислоҳот, суд тизими, Қуролли Кучлар, ҳарбий хизматчи, суд мустақиллиги

Abstract

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасида ҳарбий судларнинг ташкил этилиш тарихи, ҳуқуқий асослари ва уларнинг фаолият йўналишлари таҳлил этилган. Мустақилликка эришилгандан сўнг ҳарбий судлар миллий суд тизимининг ажралмас қисмига айланиб, ҳарбий хизматчиларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш ва Қуролли Кучлар сафида ҳуқуқий тартиботни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутаётгани таъкидланган. Шунингдек, сўнгги ислоҳотлар натижасида ҳарбий судларнинг ҳуқуқий мақоми, моддий-техник таъминоти ва судьялар мустақиллиги билан боғлиқ ўзгаришлар кенг ёритилган.

Downloads

Published

2025-05-03