КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШНИНГ ФУҚАРОЛИК-ҲУҚУҚИЙ ВОСИТАЛАРИ: ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАР МИСОЛИДА
Keywords:
Коррупция, фуқаролик ҳуқуқи, шартнома, зарар, битим, қонун, ҳуқуқ, восита, жавобгарликAbstract
Сўнгги йилларда ҳуқуқий тартибот (ҳуқуқий тартибга солиш, муҳофаза қилиш ва ҳимоя)да комплекс ёндашув сезиларли ривожланиб бормоқда. Жаҳон глобаллашуви шароитида илгари фақат жиноий-ҳуқуқий таъқиб этилаётган қилмишга нисбатан фуқаролик-ҳуқуқий воситалар орқали таъсир ўтказиш ва курашиш тенденцияси кузатилмоқда. Шу сабабли коррупцияга қарши курашнинг фуқаролик-ҳуқуқий воситаларини тадқиқ этиш ва улар бўйича қонунчиликни такомиллаштириш долзарбдир.