ҚЎЗИЛАР КАТТА ҚОРИНИДАГИ ҲАЗМ ЖАРАЁНЛАРИГА ПАСТ ИНТЕНСИВЛИКЛИКДАГИ ЛАЗЕР НУРЛАРНИШИ БИЛАН ТАЪСИР КЎРСАТИШНИНГ БИОЛОГИК МЕХАНИЗМЛАРИ
Main Article Content
Abstract
Чорвачиликнинг қўйчилик ва эчкичилик тормоқлари билан шўғулланувчи фермер хўжаликларининг асосий мақсади, экологик ноқулай шароитда урчитилаётган майда шохли яйлов ҳайвонларнинг яшовчанлигини ўзайтириш, олдинадиган гушт маҳсулотини миқдорини ошириш ва сифатини яхшилаган ҳолда бозорни экологик тоза чорвачилик маҳсулотлари билан таъминлаш муаммосини ижобий ечимига қаратилган. Маълумки, тоғ ва тоғолди яйловларида урчитилаётган она қўй ва эчкилардан ўртача 50%:50% нисбатда ўрғочи ва эркак қўзи, ўлоқлар олинади. Лекин кейинги йилларда наслчилик ишларини ўз ҳолига ташлаб қўйилиши ҳисобига, қоракул тери аукционларида Ўзбекистонда етиштириладиган терилар орасида рақобат бардош тери навларининг кескин камайиб бораётганлиги, айниқса сифатли қоракул тери олиш учун сўйилиши мумкин бўлган эркак қўзилар сони камайиб, суйилганида ҳам териси сотилмай қоладиган қўзилар сони ортиб бормоқда. Бўндай қўзиларни, 4,5-5,0 ойлигида онасидан ажратилиб алоҳида подаларда боқиш маълум даражада қўзилар организмида стресс ҳолатларини келтириб чиқаради ҳамда уларнинг ўсиш ва ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши адабиётларда келтирилган[1,2].