ТАЪЛИМ СТРАТЕГИЯСИНИНГ САМАРАЛИ ТУРЛАРИ
Keywords:
таълим, стратегия, таълим стратегияси, педагогик стратегия, олий таълим, мактаб таълимиAbstract
Ушбу илмий мақолада дунё ва Ўзбекистон Республикасида охирги вақтларда таълимга қаратилган эътибор ва стратегик жараёнлар акс эттирилган. Стратегия, таълим стратегияси, педагогик стратегия атамаларига турли олимлар ва веб-сайт маълумотлари ўрганиб чиқилган. Таълим стратегияси турларининг тавсифи жаҳон тажрибалари мисолида келтирилган. Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган олий таълим муассасалари динамикаси ва статистик кўрсаткичлар таҳлили келтириб ўтилган. Ушбу мақола юқори таъсирли ўқитиш стратегиялари (ЮТЎС - High Impact Teaching Strategies (HITS)) нима эканлигини тушунтиради ҳамда энг кўп фойда келтирадиган 10 та юқори таъсирли ўқитиш стратегияси тўлиқ ёритилган.