“МАЪОРИФУН НАСАБ” - ТАРИХИЙ НАСР НАМУНАСИ
Keywords:
Маорифун насаб, Бобожон Саноий, Ҳасанмурод қушбеги, тарихнавислик, тарихий наср, достон, таркибий структура, мажозAbstract
Тошкент давлат шарқшунослик университетида бажарилаётган “Европа фондларида сақланаётган, Ўзбекистонда мавжуд бўлмаган туркий қўлёзмаларнинг маълумотлар базасини ва “Yevroturcologica.uz” электрон платформасини яратиш” инновацион лойиҳаси доирасида тайёрланган ушбу мақолада XIX-XX аср боши Хива адабий муҳитининг йирик вакилларидан Бобожон Саноийнинг Берлин давлат кутубхонасида сақланаётган “Маъорифун насаб” (“Насабни таниш”) номли қўлёзманинг тарихий наср ривожидаги ўрни, қўлёзманинг таркибий тузилиши, шунингдек, табдил ва таҳрир жараёнида кузатилган хусусиятлар ҳақида илк маълумотлар берилган.