ҚУРИЛИШ СОҲАСИДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ЮРИТИЛИШ НАЗАРИЯСИ
Keywords:
Ҳисоб сиёсати, ички ва ташқи фойдаланувчилар, шартнома, фойда ва зарарлар, меҳнат шартномалари, аудиторлик, журнал-ордер, мемориал-ордерAbstract
Қурилиш ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини ташкилий шаклини белгилашда бу ташкилотларнинг катта-кичиклиги, уларнинг мақоми муҳим рол ўйнайди. Йирик қурилиш ташкилотларида бажариладиган ҳисоб-китоб ишлари ҳажми катта бўлганлиги учун бухгалтерия таркиби алоҳида бўлимлардан, масалан, моддий бойликлар ҳисоби бўлими, меҳнат ва унга ҳақ тўлаш ҳисоб-китоби бўлими, қурилиш ишлари ҳисоби бўлими, молиявий ҳисоб-китоблар бўлими ва бошқалардан ташкил топади. Бухгалтерия бўлимлари иш фаолиятига бош бухгалтер раҳбарлик қилади ва масъул ҳисобланади.